Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида давлат раҳбари томонидан билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Қонуннинг самарали ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
– Трансплантация жараёнларини сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилади, – деди Танзила Норбоева. – Трансплантация хизмати аҳолига яқинлаштирилиб, ҳудудларда бу борадаги амалиётларни сифатли ва самарали йўлга қўйиш керак. Барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш зарур.
Бунинг учун тегишли тиббиёт муассасаларининг моддий-техника ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби йўналишларда қатор вазифалар аниқ муддатлар билан белгиланган. Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасидан мазкур “Йўл харита”даги вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлаш борасида доимий иш олиб бориш талаб этилади. Ҳар ойда “Йўл харита” ижроси бўйича эшитувлар ташкил эшилади.
Қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.
Н.Абдураимова, ЎзА