Барча эътибор – соғлом келажак авлод учун
Тошкент шаҳар Учтепа туманида тадбиркорлар Ж.Давронов ва Б.Нажмиддинов ташаббуси билан «Спорт — болалар келажаги» номи остида ёпиқ сув ҳавзаси қурилиш ишлари бошланди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида тадбиркорлар Ж.Давронов ва Б.Нажмиддинов ташаббуси билан «Спорт — болалар келажаги» номи остида ёпиқ сув ҳавзаси қурилиш ишлари бошланди.
Айнан шу номдаги масъулияти чекланган жамият томонидан барпо этилаётган ушбу иншоот қурилиб битгач бу ерда спортнинг нафақат сузиш, балки оғир атлетика, бокс, Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, аралаш жанг санъати, пауэрлифтинг турлари бўйича машғулотлар ўтказиш имконияти туғилади. Шунингдек, аёллар учун махсус фитнес заллар барпо этилади. Қурилиб, фойдаланишга топшириладиган спорт иншоотда ўн нафарга яқин малакали мураббийлар, яна шунча ишчи ва ходим иш билан таъминланади.
Иншоот замонавий талаблар даражасида қурилаётганлиги боис ҳам бу ерда спортнинг юқорида айтиб ўтилган турлари бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш, хорижнинг тажрибали мураббий ва спортчиларни таклиф этиб, ёш спортчиларга мастер класслар уюштириш имконияти ҳам яратилади. Қолаверса, бир неча спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларини шакллантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этиш бўйича режалар тузилган.
Бир сўз билан айтганча, бугунни кунда ҳувиллаб ётган бўш майдонда яқин вақт ичида ажойиб, кўркам ва обод спорт иншооти қад ростлайди. У ердан юртимиз довруғини дунёга таратувчи ёш, моҳир спортчиларимиз камол топишади. У кунлар яқин.