Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча бирдек жавобгар
12:38 / 2025-12-09

Носоз дудбурон, нотўғри ўрнатилган иситиш мосламаси, ностандарт газ жиҳози ёки таъмирланмаган газ баллон ҳамда эътиборсизлик сабаб юзага келадиган бахтсиз ҳодисалар ҳар лаҳзада содир бўлиши мумкин бўлган ҳақиқатдир. Аҳолига бундай ҳолатларга эътибор бериш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилоятининг Пешку тумани “Янгибозор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли хонадонларда газ таъминоти филиали, туман газ таъминоти бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа ташкилот масъуллари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Соҳа вакиллари томонидан хавфсизликни таъминлаш учун барча бирдек жавобгар эканлиги, газ жиҳозларидан фойдаланганда қоидаларга амал қилиб, фавқулодда ҳолатларда мутахассисга мурожаат қилиш лозимлиги, ўзбошимчалик билан газ жиҳозини таъмирламаслик зарурлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш мақсадида тарғиботларни олиб бориш масъул ходимларнинг асосий вазифаси, аммо, уларга риоя қилиш учун барча бирдек жавобгар. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.