Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банкларни ёпиш – оғриқли ва мураккаб жараён – Марказий банк раиси
14:30 / 2026-01-28

"Yangi bank" АЖ фаолияти тугатилиши юзасидан Марказий банк раиси Темур Ишметов аҳоли ва омонатчилар учун муҳим маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, банкларни ёпиш ҳар доим оғриқли ва мураккаб жараён ҳисобланади. Шу боис, бундай қарорга келмасдан олдин барча имкониятлардан фойдаланиб, банкни соғломлаштириш ва молиявий барқарорлигини тиклаш чоралари кўрилади.

– Банкларни ёпиш оғриқли масала. Банкни ёпишдан олдин, уни соғломлаштириш чораларини кўрамиз ва омонатчиларнинг манфаатларини биринчи ўринга қўямиз, – дейди Марказий банк раиси Темур Ишметов.

Шунингдек, Марказий банк раҳбари омонатчиларнинг маблағлари ҳимояланиши ва уларга қулай шарт-шароитда чиқариб олиш имконияти таъминланишини алоҳида таъкидлади.

"Yangi bank" АЖнинг фаолияти тугатилиши жараёнида барча қонунчилик талаблари ва расмий тартиб-қоидаларга амал қилинади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА