Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банкларда бухгалтерия ҳисоби: амалиётдаги ижобий натижалар
14:16 / 2022-02-17

“Ўзмиллийбанк” АЖ Ходимлар билан ишлаш департаменти ҳамда Ўқув банки иш режасига мувофиқ, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти билан ҳамкорликда банкнинг худудий бўлинмаларида фаолият олиб бораётган Хисоб-китоб операциялари бўлими, Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими, Корпоратив хизмат кўрсатиш гуруҳи, Чакана амалиётлар бўлими ходимлари учун “Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш” мавзусида жорий йилнинг 15-22 феврал кунлари вебинар шаклида малака ошириш курси ташкил этилди.

Малака ошириш курсини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад банкнинг ҳисоб-китоб амалиёти билан боғлиқ йўналишида меҳнат қилаётган ходимларни консолидациялашган молиявий ҳисоботлар тайёрлаш, интеллектуал мулк объектларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш борасидаги билимларини оширишдан иборат.  

Курс давомида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, молиявий хизматларнинг солиққа тортишдан озод этиш билан боғлиқ янгиликлар, солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мутахассислар томонидан қўшимча билим ва кўникмалар берилди. Малака ошириш курсида банкнинг Бош бухгалтер ўринбосари, иқтисод фанлари доктори (DSc) доцент, М.Темирханова мураббий сифатида иштирок этди. 

Қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилган ўқув курсида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

Малака ошириш курсига банкнинг ҳудудий бўлимларидан 350 нафардан ортиқ ходимлар жалб этилди.   

“Ўзмиллийбанк”АЖ 
Матбуот хизмати