Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банкдан сохта ҳужжатлар орқали 1,6 миллиард сўм ўзлаштирилган
13:33 / 2023-01-19

Фуқаро Ш.А. ва бошқалар 59 нафар фуқаро номига ҳужжат расмийлаштириб, банк муассасасидан жами 1,6 миллиард сўм микроқарз олишга эришган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу маблағлар сохта ҳужжатлар орқали, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилгани аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

ЎзА