English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк янги бинода иш бошлади
12:09 / 2014-09-12

Андижон шаҳрида “Infinbank” очиқ акциядорлик тижорат хусусий банки Андижон филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳрида “Infinbank” очиқ акциядорлик тижорат хусусий банки Андижон филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, банк хизмати кўрсатиш борасида яратилаётган қулайликлар аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. 

Тадбир доирасида ўтказилган хайрия акциясида бир гуруҳ меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари, 20 нафар болага спорт либослари топширилди. Банкнинг дастлабки 100 мижозига “Интернет-банкинг” хизматидан бир йил давомида бепул фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда ёш тадбиркорларга ўз бизнесини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар тақдим этилди. 

– Савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида банкдан 25 миллион сўм имтиёзли кредит олиш учун сертификатга эга бўлдим, – дейди ёш тадбиркор Жамолиддин Комилов. – Давлатимиз томонидан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган улкан эътибор бизни ғоят мамнун этади. Мазкур банк ҳам юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш, мен каби ёшларнинг ташаббус ва интилишларини рағбатлантиришга ҳисса қўшади.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.