English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа старт олди
11:11 / 2021-02-09

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича кўп кунлик мусобақа старт олди.

Маълумки, 2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 19 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Банкда мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича 2021 йил учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва бошқарув раҳбарияти томонидан тасдиқланди.

Шу асосда ташкил этилаётган мусобақа бир неча босқичда ўтказилади. Дастлаб, иштирокчилар рўйхати шакллантирилиб, гуруҳларга бўлинди ва қуръа ташлаш орқали саралаш босқичидаги рақиблар аниқланди.

Дам олиш кунлари илк баҳслар бўлиб ўтди ва гуруҳлардан навбатдаги босқич иштирокчилари аниқланди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа ғолиблари февраль ойи охирида аниқланади.

Спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, шу жумладан хотин-қизларни оммавий спорт турларига фаол жалб этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилаётган биринчилик март ойида хотин-қизлар ўртасида бадминтон мусобақаси тарзида давом эттирилади.

Биринчиликни қўлга киритган ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Банк ахборот хизмати