Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ходимлари ҳушёрликка чақирилди
13:35 / 2025-08-16

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, соҳаларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан. “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилоят бош бошқармасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупциянинг олдини олиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказилган семинар ҳам шу мақсадга қаратилди.

Вилоят прокуратураси, банк раҳбарияти ва коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходимлар иштирокидаги семинарда вилоят банк хизматлари маркази ҳамда офис ходимлари ZOOM платформаси орқали қатнашди.  

Тадбирда вилоят прокурори сўзга чиқиб, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар, бош прокуратура томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.  

Шунингдек, банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан қўзғатилган иқтисодий жиноят ҳолатлари таҳлил этилиб, бу борада банк ходимлари ҳушёрликка чақирилди. Ходимлар ўз мансаб лавозими ҳамда вазифасини суистеъмол қилишининг оқибатлари юзасидан огоҳлантирилди.  Манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи омиллар ва уларни аниқлаш усуллари, бундай ҳолатлар юзага келганда қандай чора кўриш зарурлиги, ходимларнинг коррупцияга  аралашиб қолишининг олдини олиш тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Қайд этилишича, банкда коррупциянинг олдини олиш бўйича вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, “Йўл хартиаси”ни тузиш чоралари белгилаб олинган.  

Якунда иштирокчилар эътиборига вилоят хуқуқ-тартибот идоралари томонидан коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.  

Семинар ошкора савол-жавоб ва баҳс-мунозара тарзида ўтказилиб, йиғилиш қатнашчилари коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзларини қизиқтирган  барча саволларига батафсил жавоб олди.

Камола Юсупова, ЎзА