Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк хизматлари марказлари аҳоли хизматида
11:42 / 2025-11-04

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар жараёнида халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш каби масалаларга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Айни жиҳатлар ҳаётимизга жадаллик билан жорий этилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва унинг доирасидаги ижтимоий дастурларда ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топгани эътиборлидир. Бу борадаги туб ижобий ўзгаришлар жараёнида мамлакатимизда одламларнинг оғирини енгил қилиш, уларни ортиқча оворагарчиликлар ва сарсонгарчиликлардан халос этиш, мавжуд долзарб масалаларга тезкорлик билан ечим топиш юзасидан изчил ишлар олиб  борилмоқда.  

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ёшларнинг меҳнат бандлигини таъминлаш каби масалаларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Мазкур молиявий  тузилманинг мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган  банк хизмати офислари, банк хизмати марказлари  тадбиркорлик, кредит олиш, коммунал тўловлари, турли пул  ўтказмаларни тезкор ва сифатли, аниқ, ҳам ишончли тарзда амалга оширишда, бошқа бир қатор банк-сервис хизматларини кўрсатишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.  

Куни кеча “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг яна бир банк хизматлари офиси Бухоро вилояти Когон  тумани Ниёз Хўжа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўз ишини бошлади. “Миркулол” банк хизматлари офиси ааҳолига пластик карталарни очиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, жисмоний шахсларга кредитлар олишда кўмаклашиш, касса хизматлари каби молиявий кўмакларни кўрсатиши билан аҳамиятлидир.  

Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани марказидаги  “Бой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  ташкил этилган “Бешариқ” банк хизматлари маркази ҳам аҳолига турли банк-сервис хизматлари кўрсатиб, одамларнинг оғирини енгил қилаётгани эътиборга молик.

[gallery-26068]

Буларнинг барчаси халқимизнинг ҳаёт фарвонлигини таъминлашда банк-молия тузилмалари ҳам муносиб ҳисса қўшаётганининг амалдаги яна бир ёрқин исботидир.  

                                                                     Н.Усмонова, Тоҳир Истатов

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА