Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк вакиллари тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди
12:21 / 2019-09-22

Самарқанд вилоятида “Асака“ акциядорлик тижорат банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Суръат Закиров тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.


Самарқанд вилоятида “Асака“ акциядорлик тижорат банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Суръат Закиров тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда, С. Закиров хизмат кўрсатиш ва банк хизматларига оид турли долзарб саволларга жавоб берди. Шу билан бирга, мижозлар учун банк доимо очиқлиги ва уларга хизмат кўрсатиш, муаммоларини ҳал қилиш, яъни юзага келаётган масалалари ечимини топишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди. Жумладан, банк томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган ҳар бир имтиёз ва енгилликлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Қабулда, банк мижози бўлган 30 га яқин тадбиркор фаолиятини кенгайтириш ва замонавий технологиялар харид қилиш лойиҳаларга хорижий банклар кредит линиялар ҳисобидан молиялаштириш тартиби (шартлари) ва ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг компенсациялари тўғрисида тушунтиришлар бериш каби саволлар билан мурожаат қилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Чўпонота парранда“ масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходими А.Фузайлов, корхонага хориждан 392 минг долларга замонавий технология харид қилиш учун банкдаги қулай бўлган хорижий кредит линияни тавсия қилишни сўради.

Банк Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари ушбу мурожаат юзасидан, технологияни қаерда ишлаб чиқарилганлиги ва қайси давлатдан олиб келиниши каби ҳолатларидан келиб чиқиб, энг мақбул бўлган хорижий кредит линиялар юзасидан маълумотлар бериб, ўз тавсияларини билдириб ўтди.

Учрашув якунида сайёр қабул чоғида берилган ҳар бир мурожаатни қисқа фурсатда кўриб чиқиш бўйича назорат чора-тадбирлари белгиланди.