Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк раҳбари фарғоналик тадбиркорлар билан мулоқот қилди
13:39 / 2022-08-05

Давлатимиз раҳбарининг 20 август – «Тадбиркорлар куни» муносабати билан ўтказиладиган мулоқоти олдидан ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раиси Алишер Муратов Фарғонада тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Унда юртимиз бўйлаб бизнес ривожи учун имкониятлар янада кенгайиб бораётгани эътироф этилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Банк раҳбари фарғоналик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан қўшимча молиявий сармоялар ажратилишини маълум қилди.

Учрашув давомида қатор бизнес лойиҳаларни молиялаштириш бўйича банкнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди, дея хабар беради Банк ахборот хизмати.


Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА