Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк-молия академияси тингловчилари хорижда малака оширмоқда
11:47 / 2022-09-06

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари Малайзия халқаро ислом университетида ташкил этилган “Short-Course in Islamic Banking and Finance (SCIBF)” тренингларида иштирок этмоқда.

Академия тингловчилари махсус мавзулар ва соҳалари бўйича қизиқарли маълумотлар олишмоқда. Семинар давомида тингловчилар амалий кўникмага ҳам эга бўлмоқда.  

Ушбу тренинглар Банк-молия академияси ва International Islamic University Malaysia ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан амалга оширилиб, бу тингловчиларга Ислом банки ва молияси бўйича амалий тажрибани ўрганиш имконини беради. Тренинглар ва қисқа муддатли малака ошириш курслари якунида тингловчиларга махсус сертификатлар тақдим этилади. 



Маълумот ўрнида, Ислом банки ва молияси бўйича амалий тажриба  алмашишга таянч билимга эга, соҳавий ютуқларга эришган ва қатор хорижий тилларни билган мутахассислар тавсия этилади. 


Д.Маматова, 
ЎзА мухбири