Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк карталарига кирим қилинган маблағлар миқдори 789 трлн. сўмни ташкил этмоқда
16:52 / 2024-01-23

Марказий банк томонидан 2023 йил учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди. Мазкур шарҳга кўра, 2023 йилда умумий пул тушумлари 669 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 28 фоизга ўсди. Умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йилдаги 34 фоиздан 2023 йилда 38 фоизга ўсиши кузатилди.

2023 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 831 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилга нисбатан 19 фоизга ошди. Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсиб, 414 трлн. сўмни ташкил қилди.  

Cавдо ва хизматлар соҳасидан терминал тушумлари салмоғи ўтган йилдаги 37 фоиздан 40 фоизга ошди.

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси 2023 йил давомида жисмоний шахсларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар миқдори 789 трлн. сўмни ташкил этган. Бу 2022 йилга нисбатан 1,4 баробар кўп маблағлар кирим қилинган.  

Ушбу даврда банк карталаридаги маблағларнинг 189 трлн. сўми нақдлаштириб олинган. Шундан, 154 трлн сўми банкоматлар орқали нақдлаштирилган.  

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 21,5 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 фоиз бандга пасайди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА