Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк фойдасига 17 миллиард 750 миллион сўм ундирилди
14:50 / 2021-11-18

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси иш юритувига Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 30 августдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар “Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Асакабанк” АЖ вилоят филиали фойдасига 17 млрд. 750 млн. 889 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган эди.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси инспектори Ҳ.Дастамовнинг маълум қилишича, олиб борилган ижро харакатлари давомида “Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан “Асакабанк” АЖ вилоят филиали фойдасига 17 млрд. 75 млн. 889 минг сўм кредит қарздорлик ундирилди.

 

 ЎзА