Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк филиали раҳбари ўзи кредит ажратиб, ўзи ишлатиб юборди
11:35 / 2020-06-05

Банк филиали раҳбари бир тадбиркорга 400 миллион сўм имтиёзли кредит берди. Бир қарашда бошқарувчи яхши иш қилгандек. Бироқ кредит олган тадбиркорлик субъекти унинг ўзига тегишли бўлиб чиқди.


Банк филиали раҳбари бир тадбиркорга 400 миллион сўм имтиёзли кредит берди. Бир қарашда бошқарувчи яхши иш қилгандек. Бироқ кредит олган тадбиркорлик субъекти унинг ўзига тегишли бўлиб чиқди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гурлан тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, банк филиали собиқ раҳбари О.Ш. ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, танишининг номига «G.TAMORQA» масъулияти чекланган жамияти ташкил этиб, амалда ушбу жамиятни ўзи бошқариб, давлат дастури асосида берилган маблағлар ҳисобидан корхонага 400 миллион сўм имтиёзли кредит ажратган.

Кредит маблағларини эса бошқа мақсадларда сарфлаб, гаровга қўйилган мулкни сохта ҳужжатлар билан гаровдан чиқариб, жуда кўп миқдордаги пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.