Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ҳамиша мижозлар учун имкониятлар яратиш йўлида
19:03 / 2019-08-20

“Ипотека-банк” АТИБ бошқарув раиси Ш. Атабаев тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида банкнинг мижозлари билан учрашди.


“Ипотека-банк” АТИБ бошқарув раиси Ш. Атабаев тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида банкнинг мижозлари билан учрашди.

Банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида ташкил этилган учрашувда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида банк томонидан олиб борилаётган ишлар, ҳозирги кунда давлат ҳамда банк томонидан экспорт билан боғлиқ амалиётларга имтиёзлар бериш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этилди. Шунингдек, экспортёр ва экспорт потенциалига эга бўлган ташкилотларга амалий ёрдам бериш ва яратилаётган қулайликлар бўйича тушунчалар берилди.

photo5395743186510523350.jpg

Таъкидланганидек, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга экспорт олди хизматларни амалга ошириш, банк амалиётлари бўйича имтиёзлар бериш, маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорида хамда бошқа компенсация субсидиялар механизмини жорий этилаётганлиги қайд этилди.

Келгусида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қулай бўлган жойларда ихчам банк хизматларини кўрсатиш, бу борада зарур бўлган ҳужжатларни ва жараёнларни янада такомиллаштириш, мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишини ташкил этиш юзасидан банкда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

photo5395834355781315613.jpg