Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бангладешда сайлов натижаси маълум
13:12 / 2026-02-13

Бангладешда бўлиб ўтган умумий сайловда Миллий партия (BNP) парламентда мавжуд ўринларнинг қарийб учдан икки қисмини эгаллаб, ишончли ғалабага эришди. Бу натижа 2024 йилдаги оммавий норозилик намойишидан кейин юзага келган сиёсий беқарорликка барҳам бериши мумкин.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, ғолиблар 299 ўриндан 212 тасини қўлга киритган. Марказий сайлов комиссияси BNP фракциясига 181, “Жамоат-и-Исломий”га 61 ва бошқа кучларга 7 мандат тўғри келганини маълум қилди.

Мутахассислар фикрича, парламентда кўпчилик тарафдорга эга бўлиш ислоҳотни осон қабул қилиш имконини беради ва қисқа муддатда сиёсий барқарорликни таъминлайди.

Партия раҳбари Тарик Раҳмон Бош вазир лавозимига тасдиқланиши ҳам кутиляпти.

Д.Ҳакимов, ЎзА