Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бангладеш БРИКСга ариза берди
13:36 / 2023-06-20

Бангладеш БРИКС иттифоқига аъзо бўлиш мақсадида расман ариза топширди. Бу ҳақда “Dhaka Tribune” нашри хабар тарқатди.

Бош вазир Шайх Хасина билан Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса учрашувида ушбу масала ижобий баҳоланди. Бангладеш ташқи ишлар вазири Абдул Мўмин маълум қилишича, мулоқот натижаси ўлароқ, БРИКСнинг амалдаги раиси – ЖАР ташқи ишлар вазири Наледи Пандорга расмий мактуб жўнатилган.

Хасина ва Рамафоса учрашуви ўтган ҳафта Женевада бўлиб ўтди. БРИКСни кенгайтириш мавзуси августда Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган саммит кун тартибига қўйилиши мумкин. Ҳозир Бангладеш “БРИКС дўсти” сифатида тан олинган.

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАРни бирлаштирган ушбу иқтисодий тузилмага Бангладеш, Жазоир, Аргентина, Эрон, Индонезия, Туркия, Миср ва Саудия Арабистони ҳам қўшилиш истагини билдирган.