Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бангладеш билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаяди
13:17 / 2025-11-08

Бангладеш Таълим вазири доктор Човдҳурий Рафиқ ул Абрар бошчилигидаги делегация Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.

Ушбу делегацияни қабул қилиш маросими ноанъанавий тарзда, яъни “Таълим - барқарор ривожланиш учун” мавзусидаги анжуман шаклида бўлиб ўтди.  

Унда Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом ҳам иштирок этди.  

Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов очиб берди.

Элчи Муҳаммад Монирул Ислом икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва буюк мутафаккир олимлари қолдирган илмий меросларни алоҳида таъкидлади.  

Шундан сўнг, Таълим вазири доктор Човдҳурий Рафиқ ул Абрар “Таълим - барқарор ривожланиш учун” мавзусида маъруза қилиб, таълим тизимида барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этиш, инновацион ўқитиш усуллари ҳамда илмий алмашинув имкониятлари, Бангладеш таълим тизими, халқаро лойиҳалар ҳамда талаба алмашинуви, икки мамлакат олимларининг тадқиқотари хусусида тўхталди.  

Учрашув якунида Рустам Холмуродов Бангладеш делегациясига ташриф учун миннатдорлик билдирди.  

Келгусида ўзаро илмий ва таълимий ҳамкорликни янада кенгайтириш, узоқ муддатли ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, лаборатория ресурсларидан самарали фойдаланиш, университетлар ўртасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу орқали илмий тадқиқотлар, талаба алмашинуви ва ўқитувчилар учун семинарлар ташкил этиш истагини билдирди.

Дилдора Дўсматова,

ЎзА