Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандликни таъминлаш доирасида
13:55 / 2025-04-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах шаҳрида вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир вилоятдаги ишсиз аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга қаратилди.

Ярмаркада Жиззах шаҳар ва туманлардан таклиф этилган 358 та корхона, ташкилот ва муассаса томонидан 2 минг 450 та бўш иш ўрни таклиф этилди. Натижада 435 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 650 нафарига ишга ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йўлланма берилди. Шунингдек, 410 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди, 25 нафар талабгорга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

[gallery-22903]

Меҳнат ярмаркаси доирасида 3 та тижорат банки томонидан 27 нафар йигит-қизга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун жами 143 миллион сўм кредит ажратилди.  Шу билан бирга, ёшлар учун намойиш этилган “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa” ва “Uzchess” лойиҳалари бошқа кўнгилочар тадбирларга уланди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА