Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандлик ва камбағалликни қисқартиришда аниқ натижалар
12:28 / 2025-12-17

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни камбағалликдан чиқариш ва ҳудудлар ободлиги борасидаги олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “еттилик” фаолияти ўрганилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, одамларни иш билан таъминлаш ва даромадларни ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишлардан. 

Айниқса, “Маҳалла – жамият таянчи” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар жойларда аниқ натижалар бераётгани билан аҳамиятлидир. Вилоят марказида жойлашган Озод маҳалласида мавжуд 1060 хонадонда 5 минг 170 нафар фуқаро истиқомат қилади. 

Жорий йилнинг бошида 168 оила “Камбағаллик реестри”га киритилган бўлса, амалга оширилган манзилли чоралар натижасида ҳозирга келиб, мазкур кўрсаткич 20 тага туширилган. Қолаверса, миграцияда бўлган 52 киши қайтарилиб, уларнинг бандлиги таъминланган. 

Ҳоким маҳалладаги ижтимоий ва коммунал муаммоларни ўрганиб, “еттилик” ходимлари иштирокида аҳоли, хусусан ёшлар билан ишлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудни камбағалликдан ҳоли маҳаллага айлантириш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар атрофлича таҳлил қилди.

Учрашувда келгусидаги режалар муҳокама қилиниб, инфратузилмавий ва ижтимоий масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.