Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандлик ва камбағаллик депутатлар муҳокамасида
09:38 / 2026-02-14

Бухорода Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда партия вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилда белгиланган устувор вазифалар юзасидан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ферузжон Фозиловнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, Президент қарорининг ижроси доирасида 2025 йилда вилоятда 270,1 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури тасдиқланиб, шу асосда изчил ишлар олиб борилди. Натижада 277,9 минг нафар фуқаро бандлиги таъминланди.

Жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 19 396 нафар, доимий ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка жалб этиш ҳисобига 170,6 минг нафар, қишлоқ хўжалигида 78,5 минг нафар, қурилиш соҳасида 9 315 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

Натижада 2025 йил якунида ишсизлик даражаси йил бошидаги 5,4 фоиздан 3 фоизга туширилди.

2025 йил бошида вилоятда 41,3 минг камбағал оиланинг 181 минг нафар аъзолари аниқланган бўлиб, камбағаллик даражаси 8,7 фоизни ташкил этган. Президентнинг 2025 йил 17 январдаги қарорига мувофиқ, 19 558 та оиланинг 89 574 нафар аъзосини камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, доимий ишга жойлаштириш орқали 20 748 та, имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 6 770 та, субсидия ва ссуда орқали 559 та, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш ҳисобига 2 605 та, тадбиркорликка жалб қилиш орқали 21 123 та камбағал оилага хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 55 та “оғир” маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилиб, ҳар бир маҳаллага ўртача 3,2 миллиард сўмдан жами 165 миллиард сўм маблағ ажратилди. Суғориш тизими, электр таъминоти ва ички йўллар инфратузилмаси яхшиланди.

Натижада 16 018 та хонадоннинг 4,3 минг гектар томорқасида 2–3 маротаба ҳосил олиш имконияти яратилди. Томорқа даромадлари 1,5–2 миллион сўмдан 6–7 миллион сўмга етди. 16 753 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. 1 100 дан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
Йиғилишда 2026 йилга мўлжалланган вазифалар ҳам белгилаб олинди. Жорий йилда 381,5 минг нафар аҳолини банд қилиш, даромадини ошириш режалаштирилган. 12 305 та камбағал оиланинг 48,7 минг нафар аъзосини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан жами 20 640 та микролойиҳа ишга туширилиб, 41 280 та янги иш ўрни яратилади. Белгиланган вазифалар ижроси натижасида ишсизлик ва камбағаллик даражаси 2026 йил якунига бориб 2 фоизга туширилиши мақсад қилинган.

Йиғилишда муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА