Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандихонлик ёшлар зукко китобхон деб топилди
10:23 / 2024-08-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўсиб келаётган авлоднинг  китоб ўқишга бўлган қизиқишини, мутолаа маданиятини ошириш орқали уларнинг билим ва тафаккурини бойитиш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган “Зукко китобхон” танлови тобора кенг қамров касб этиб бормоқда.

[gallery-18935]

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида мазкур танловнинг  вилоят босқичи қизғин баҳслар, қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтди. Иштирокчиларнинг миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан қай даражада бохабарлиги, бадиий савияси ҳамда эстетик диди адолатли тарзда баҳолаб борилди. Якуний натижага кўра, Бандихон тумани ёшлари  1- ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Сариосиё тумани ва Термиз шаҳри жамоаларига насиб этди.  

Ғолиб ва совриндорлар тегишли пул мукофотлари билан тақдирланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА