Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандихонда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали (+видео)
12:26 / 2024-01-22

Мамлакатимизда ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини ошириш учун турли ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилиб, уларнинг юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мудофаа вазирлигининг Жануби-Ғарбий махсус округи Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида ўтказган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ҳам ана шундай улуғ мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди.  

Икки мингдан ортиқ ўғил-қиз иштирок этган тадбир ҳарбий ватанпарварлик карвонининг туман марказидаги кўчалар бўйлаб ҳаракатланишидан бошланди. Туман марказий стадионида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Хайробод гарнизони фахрий қоровул ҳарбий хизматчилари қўл жанги ва бошқа чиқишлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Термиз гарнизони ҳарбий оркестри она Ватан, юртга садоқат ва озод, осойишта ҳаёт мадҳ этилган куй-қўшиқларни ижро этди.  

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/AD7P-pRSGAw" title="Bandixonda harbiy-vatanparvarlik festivali" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

¬- Мен ҳозир ҳарбий акаларимнинг чиқишларини кўрдим, ¬дейди мактаб ўқувчиси Меҳрожиддин Сайдуллаев.¬ - Шу акаларимга ўхшаб, ҳарбий бўлишни ният қилдим. Келажакда генерал бўлмоқчиман.  

Фестивалда Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг велосипед, картинг, спорт мотоцикллари ва бошқа техникалари, ўқув автомобиллари, спорт қуроллари намойиш этилди. Шунингдек, пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича "Моҳир мерган", арқон тортиш, тош кўтариш ва бошқа спорт турлари бўйича қизиқарли мусобақалар уюштирилди.    

Мусобақа якунида ғолибларга Термиз шаҳрига бепул саёҳат қилиш учун ваучер топширилди. Фаол иштирокчиларга диплом ва китоблар жамланмалари совға қилинди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири