Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Балли аёллар” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
11:57 / 2026-02-09

Мудофаа вазирлигига қарашли Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмлар ва уларга бўйсунувчи бўлинмалар ҳарбий хизматчиларининг турмуш ўртоқлари ўртасида “Балли аёллар” кўрик-танлови ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар оилаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини ошириш мақсадида ташкил этилган танловда жамоалар “Биз бахтиёр аёллармиз”, “Қадимги либослар – маданий меросимиз”, “Дарс”, “Уддабуронлар” ва “Баҳру байт” каби шартлар асосида ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Зарафшон шаҳридаги ҳарбий қисм жамоаси 1-ўринни, Зармитан қўрғонидаги ҳарбий қисм жамоаси 2-ўринни, Учқудуқ туманидаги ҳарбий қисм жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, фаол иштирокчилар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА