ФОТОРЕОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз туманида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш бўйича назарий ва амалий семинар бўлиб ўтди. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда барча вилоятлардан балиқчиликка ихтисослашган етакчи фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.
Семинар доирасида эронлик мутахассислар билан ҳамкорликда табиий сув ҳавзаларида океаник қафаслар ёрдамида балиқ етиштириш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Уч қизил” сув омборига ўрнатилаётган океаник қафаслар Афғон шамолига ҳамда сув музлашига бардошли. Эронлик мутахассис Муҳаммад Резо Малеки ушбу мосламанинг турлари, афзалликлари ҳамда бу усулда балиқ етиштириш талаблари ҳақида батафсил маълумот берди.
[gallery-22332]
Маълумот учун. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида балиқчиликка ихтисослашган 280 та фермер хўжалиги ва МЧЖ мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида одатий усулларда балиқ етиштирилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА