Юртимизда балиқ маҳсулотини кўпайтириш, балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда.
Ўз ўрнида, бу имкониятлардан фойдаланаётган тадбиркорларимиз соҳа ривожига ҳисса қўшиб, юксак марраларга эришмоқда.
Наманган вилояти Норин туманида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Аҳрорбек Толипов ҳам Президентимизнинг жорий йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида белгиланган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда Ёшлар ишлари агентлиги тавсияси билан “Ёшлар банки” орқали имтиёзли кредит олиб, балиқчилик фаолиятини бошлади.
У ўз уйида интенсив ҳовуз ташкил қилиб, дастлаб 158 килограмм балиқ боқди ва бунинг ортидан даромад кўрди.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/U4871A-GSLE?si=vCR-0PvynlsfM49d" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж),
ЎзА