Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқчилик: 15 та хўжалик қатор давлатлар экспорт қилувчи корхоналарнинг ягона реестрига киритилди
10:06 / 2022-01-14

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидлаш керак, қўмита томонидан маҳаллий маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш бўйича кенг кўламли тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан доимий дўстона муносабатлар асосида мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.

Олиб борилган музокаралар натижасида юртимизда етиштирилган балиқ ва балиқ маҳсулотлари экспорти учун йўл очилиб, мамлакатимизнинг 15 нафар балиқчилик билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъекти Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилувчи корхоналарнинг ягона реестрига киритилди.

Эндиликда улар ўз маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бозорида сотишига имкон яратилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабр ойида қўмита раҳбарияти ҳамда “Россельхознадзор” федераль хизмати вакиллари ўртасида бўлиб ўтаган мулоқот чоғида икки томонлама экспорт қилувчи корхоналар рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувга эришилган эди.

Икром Аввалбоев, ЎзА