Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бaлиқчи браконьерлар “қaрмоққa” илинди
22:28 / 2023-04-12

Қорақалпоғистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг Бўзатов туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейд табдирида бaлиқчи браконьерлар “қaрмоққa” илинди.

Жумладан, фуқаро Т.A. ва Т.Б.лар Элликқалъа тумани “Aқшадарё” коллекторидан 157 дона зоғора балиқ овлагани аниқланди. Натижада табиатга 47,1 миллион сўм зарар етказгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90/4 моддасига асосан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири