Балиқ қимматга тушди
Сирдарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг назорат бўйича инспекцияси Ширин шаҳар бўлими, Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда ДҲХ давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ҳарбий қисми билан ҳамкорликда назорат рейд тадбири ўтказилди.
Ширин шаҳар “Мирзо Улуғбек” СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи Мирзачўл каналидан фуқаролар Қ.С ва Я.Ж. тақиқланган ов қуроли электр қармоқ ёрдамида жами 4 (тўрт) турдаги 18 (ўн саккиз) дона балиқни ноқонуний равишда ушлаганлик ҳолати аниқланди.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 90-модда 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори 15 300 000 сўм этиб белгиланди.
Ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноий ишлар бўйича Ширин шаҳар судига қонуний тартибда кўриш учун юборилди.
Ш.Суяров, ЎзА