Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ овлаш бўйича Хоразм вилояти етакчилик қилмоқда
12:19 / 2025-09-04

Юртимизда балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ҳатто сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириб, аҳолини маҳаллий тоза балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бу имкониятлардан самарали ва кенг фойдаланаётган Хоразм вилояти ҳозирги вақтда энг кўп балиқ овлаётган ва етиштираётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь – июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 53,2 минг тонна балиқ овланган.  

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 фоизга ўсган. Жорий йилнинг  январь – июнь ойларида Хоразм вилоятида 9,4 минг тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич республика бўйича энг юқори улушга эга бўлиб, жами овланган балиқларнинг 17,7 фоизини ташкил этган.  

Ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, Хоразм вилоятидан кейинги ўринда Тошкент вилояти бормоқда - 5,4 минг тонна. Жиззах 5,2 минг тонна, Андижон 4,9 минг, Қорақалпоғистон Республикаси 4,6 минг, Сирдарё вилояти 4,6 минг тонна, Навоий вилояти 4 минг, Фарғона вилояти 3,8 минг, Самарқанд вилояти 3 минг, Наманган 3 минг, Бухоро 2,4 минг, Сурхондарё 1,8 минг ҳамда Қашқадарё вилояти 1,1 минг тонна балиқ овлагани маълум қилинди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА