Балиқ овига чиққан шаҳар мэри қармоғига қора дори илинди
Американинг Тампа шаҳри мэри Жейн Кастор оиласи билан қайиқда балиқ овига чиқиб 30 килограммлик кокаинни ушлади, деб ёзмоқда маҳаллий Tampa Bay Times газетаси.
Косторга қиймати 1 миллионга баҳоланаётган қора дори партияси Атлантика океанида дуч келган.
Кўп йиллар полицияда хизмат қилиб келган шаҳар ҳокими пластик ўрамига капалак ёрлиғи ёпиштирилган топилмани дарҳол пайқаган ва зудлик билан соҳил қўриқчиларига хабар қилган.
Умуман, ҳукумат ушбу воқеа ҳақидаги хабарни июль ойида эълон қилган эди. Лекин уни топган киши Флорида штатининг учинчи йирик шаҳри мэри экани энди маълум қилинди.
“Мэр оиласи таътилнинг қолган қисмини балиқ овида ўтказди. Уларга бошқа наркотик модда дуч келмади, лекин тахминан 60 та лобстер балиғини ушлашди”, – дейилади мақолада.
ЎзА