Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ ови 45 миллион 180 минг сўмга тушди
20:23 / 2022-12-09

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назоратчилари ҳамкор органлар ходимлари билан Термиз туманидаги Нурафшон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Учқизил” каналидан Жарқўрғон туманида яшовчи Т.Т ҳамда А.О. тақиқланган усуллар ва тақиқланган ов қуроллари (электрқармоқ) билан балиқ овлаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олган.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлардан шу ернинг ўзида бир дона резина қайиқ, бир дона аккумлятор, қўлбола электр қармоқ ва овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.  

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 35- ва 53-моддалари талабини бузган ҳуқуқбузарларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайвонат дунёсига етказилган зарар учун 45 миллион 180 минг сўм жарима чораси қўлланилди. Эндиликда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилади.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири