Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ етиштиришда инновацион усул
19:49 / 2025-05-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида балиқчиликка ихтисослашган 280 та хўжалик мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида одатий усулларда парҳез гўшт етиштирилади.

Сув ресурси ва энергия сарфини тежаш мақсадида Учқизил кўлида илк бор садок, яъни қафас усулида балиқ етиштириш йўлга қўйилмоқда. «Surxon Fish Agro Prom Co» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳада Афғон шамоли ҳамда сувнинг музлаши каби табиий омиллар инобатга олинган. 

Қиймати 315 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобига бажарилмоқда. Унга кўра йилига 80 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган.

[gallery-23295]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА