English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ етиштириш ҳажми 111,6 фоизга ошиб, 46,5 минг тоннага етди
20:12 / 2023-08-25

Мамлакатимизда 5 минг 775 балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда. 63 минг гектар сунъий сув ҳавзасида 5,6 минг, 537 минг гектар табиий сув ҳавзасида 175 хўжалик балиқ етиштирмоқда.

Мазкур хўжаликлар томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 228 миллиард сўмлик 88 балиқчилик лойиҳаси ишга туширилиб, 950 та янги иш ўрни яратилди.

Бу рақамларни АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекбалиқсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева қайд этди.  

Балиқ захирасини шакллантириш, личинка ва чавоқ етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида сиғими 390 миллион дона бўлган 7 та инкубация цехи ҳамда 100 гектар репродуктор ҳавза барпо этилди.

2023 йил якунигача балиқ етиштириш ҳажмини 650 минг тоннага етказиш режалаштирилган.  

Ш. Маматуропова, ЎзА