Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ маҳсулотлари – байрам дастурхонига
18:33 / 2014-12-25

Сурхондарё вилоятида 2014 йилда 1 минг 300 тоннадан ортиқ балиқ маҳсулотлари етиштирилди.

Сурхондарё вилоятида 2014 йилда 1 минг 300 тоннадан ортиқ балиқ маҳсулотлари етиштирилди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳолини сифатли, арзон ва табиий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, балиқчилик соҳаси ҳам йилдан-йилга ривожланиб, парҳезбоп, тўйимли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпаймоқда.

Сурхондарё вилоятида икки юздан ортиқ фермер хўжалиги ва тадбиркорлик субъекти балиқ парвариши билан шуғулланади. 2014 йилда ўттизга яқин янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилди. Соҳани янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 1 миллиард сўмга яқин кредит маблағи ажратилди.

Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти кўмагида Термиз туманида бунёд этилган замонавий балиқчилик мажмуасида хўжаликларни арзон, сифатли балиқ чавоқлари билан таъминлаш йўлга қўйилган.

– Тайёрланаётган балиқ маҳсулотлари арзон нархларда пешма-пеш истеъмолчиларга етказиб берилмоқда, – дейди Сурхондарё вилояти балиқчилик хўжаликлари уюшмаси раиси Баҳодир Бобомуродов. – Янги йил байрами арафасида Термиз шаҳри ва туманларда ташкил этилган ярмаркаларда маҳаллий шароитда етиштирилган балиқ маҳсулотларига талаб ошмоқда. Айниқса, сазан, карп, дўнгпешона, оқ амур каби балиқлар харидоргир бўлаётир.