English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бакудаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик гимнастикачилар нега қатнашмаяпти?
13:43 / 2021-11-18

Бугун Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида гимнастиканинг батутдан сакраш йўналиши бўйича 35-жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.

  Дунёнинг 33 та давлатидан 266 нафар гимнастикачилар қатнашаётган чемпионатда баҳслар 15 та медаллар жамланмаси учун кечади. Мазкур нуфузли мусобақада ўзбекистонлик гимнастикачиларнинг нега қатнашмаётганлигини билиш мақсадида Гимнастика спорт турлари бўйича олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари билан боғландик. 

– Озарбайжон пойтахтида ўтаётган чемпионатда юртимиз спортчиларининг қатнаша олмаётганлигининг бош сабаби, аввало йил мобайнида эпидемиологик вазият сабабли гимнастика залларининг ёпиқ бўлгани ҳамда талаб даражасида эмаслиги туфайли спортчиларимиз чемпионатга яхши тайёргарлик кўриша олмаганидир. Деярли бир йил мобайнида гимнастикачиларимиз машғулотларни тўлиқ ҳолатда ўтказишмади. 

Мана 1-2 ой бўлдики, машғулотлар режа асосида олиб борилмоқда. Бундан ташқари, эпидемиологик вазият ҳали тугамагани боис Бакуда ўтаётган жаҳон чемпионатига Ўзбекистон спортчиларидан ташқари яна бир қатор давлатлар спортчилари боришмади. Мазкур 35-жаҳон чемпионати иштирокчилар сонининг камлиги билан тарихдан жой оладиган бўлди, – дейди Гимнастика спорт турлари бўйича олий спорт маҳорати мактаби раҳбари Азиз Умаралиев. Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати баҳслари 21 ноябрга қадар давом этади. 

 

Т. Рўзиев, ЎзА