Бахтли бўлиш учун нима қилмоқ керак?
Тадбирда ёшларимизни ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш тизимини «Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси» асосида тубдан ислоҳ қилиш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Республика Маънавият ва маърифат марказида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «Бахтли бўлишнинг ўн шарти» мавзусидаги онлайн видеоанжуманда шу ҳақда сўз борди.
Ушбу соҳада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кун сайин ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эса тарбиянинг узлуксизлигини таъминловчи асос бўлиб хизмат қилмоқда.


Онлайн анжуманда йигитларимизда мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатъият, қизларимизда ибо- ҳаё, қаноат, меҳнатсеварлик, вафодорлик ва оилапарварлик каби фазилатларни шакллантириб бориш масалалари илгари сурилди. Вазирлик ва марказнинг масъул ходимлари, иқтидорли ёшлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, мард ва жасур спортчи йигит-қизларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Тадбирда ёшларимизни ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш тизимини «Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси» асосида тубдан ислоҳ қилиш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.