Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтиёр Сайфуллаев Ургутда депутатлар билан учрашди
20:11 / 2020-02-07

Ҳозирда туманда 30 нафар депутат ва 7 та комиссия фаолият олиб бормоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд вилояти Ургут тумани Халқ депутатлари Кенгаши аъзолари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳозирда туманда 30 нафар депутат ва 7 та комиссия фаолият олиб бормоқда. Бу ерда Халқ депутатлари Кенгаши ва котибияти фаолият юритиши учун барча зарурий жиҳозлар ҳамда ахборот коммуникация воситалари масъуллар томонидан тўлиқ таъминланган. Сенатор хонаси ҳам ўзига хос ташкил этилган бўлиб, энди халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун фақатгина тинимсиз меҳнат қилиш қолган холос.

Халқ депутатлари Кенгаши аъзолари билан ўтказилган йиғилишда депутатлар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, уларнинг 2020 йилга мўлжалланган йўл харитаси, депутат сўровини юбориш ва иш ҳужжатларини юритиш каби масалаларни атрофлича муҳокама этилди.

Ҳурматли депутатларимиз бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмаслиги, депутат – фикри, зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс бўлмоғи лозимлиги, энг асосийси депутат бўлиш бу халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш эканлигини юракдан ҳис этишмоқда.

Демак, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди.