Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Комилжон Каримов ва АҚШнинг “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси президенти Майлз Хансен билан ташкил этилган учрашувда 2024 йилда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли масалалари, “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси томонидан Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим, илм-фан ҳамда иБакалавриат ва магистратура йўналишида АҚШда таҳсил олиш мумкин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Комилжон Каримов ва АҚШнинг “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси президенти Майлз Хансен билан ташкил этилган учрашувда 2024 йилда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли масалалари, “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси томонидан Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим, илм-фан ҳамда инновация соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш ва жорий этиш имкониятлари, Ўзбекистон ОТМ ларида инглиз тилини ўқитиш, АҚШда таҳсил олиш учун таълим грантларини ажратиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида АҚШ томонидан олий таълим соҳасида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, ОТМ лараро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, АҚШ да балавриат ва магистратура йўналишлари бўйича таълим олиш имкониятлари ҳамда АҚШнинг Юта ва Айдахо штатларидаги “Brigam Yang” университетларида (Brigham Young University-Utah, Brigham Young University-Idaho) бизнес бошқаруви, менежмент, муҳандислик, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда таҳсил олиш учун грант ажратиш масалалари хусусида қатор таклифлар билдирилди.
Бундан ташқари, мазкур хайрия жамғармаси томонидан Ўзбекистонда масофавий таълимни жорий этиш юзасидан ҳам таклиф билдирилган бўлиб, таълим олиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламига (оналик таътилидаги аёллар, яшаш жойи бўлмаган ёки узоқда таълим олиш имкони бўлмаганлар ва ҳ.к.) имконият яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони АҚШ университетларидан инглиз тили мутахассисларини Ўзбекистон ОТМ ларида инглиз тилини ўқитиш, жумладан, маърузалар ўқиш, семинар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш мақсадида жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ёшлари учун ажратиладиган таълим грантлари доирасида АҚШда бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича таҳсил олиш таклифларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА