Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳсли вазиятларга бой “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви (+видео)
11:44 / 2022-09-19

Наманган шаҳрида футбол бўйича мамлакат Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган “Навбаҳор” - “Қизилқум” учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик йўлидаги курашни давом эттириш имконини сақлаб қолди.

Қайд этиш жоизки, ўйин натижасидан кўра, учрашувнинг 85-дақиқасида юзага келган пенальти билан боғлиқ вазият ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўша ҳолатда, мезбонлар жарима майдончаси ичида “Навбаҳор” сардори Азим Аҳмедовнинг қўлига тўп теккан эди. Бироқ бош ҳакамлар бригадаси “WAR” видео такрор тизими хулосасига таяниб, ушбу вазиятда "Қизилқум" аъзоси Орифхўжа Абдухолиқов қўпол ўйнаганини қайд этиб, "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиламади.

<iframe width="1920" height="912" src="https://www.youtube.com/embed/LeGUi7n-fSo" title="Баҳсли вазиятларга бой “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Мазкур вазият бўйича Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази қўшимча баёнот бериб, пенальти бўлганлиги, ҳакамлар томонидан хатоликка йўл қўйилганини маълум қилди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

"Қизилқум" клубининг 21-рақамли ўйинчиси Орифхўжа Абдухолиқов тўп учун курашда "Навбаҳор" вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган, аксинча дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Ҳакам бу вазиятда Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди", дейилади эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА