Баҳромжон Ғозиев Абу-Дабида яна шоҳсупага кўтарилди
Абу-Даби шаҳрида (БАА) от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI5* ва CSI2* тоифасидаги нуфузли халқаро мусобақалар давом этмоқда. Унда мамлакатимиз чавандозлари муносиб иштирок этяпти.
Мусобақанинг иккинчи куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев CSI2* тоифасида “Fatima Bint Mubarak Cup” мусобақасида 130 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида иштирок этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Қайд этиш жоиз, Баҳромжон Ғозиев куни кеча CSI2* доирасида ўтказилган “Al-Khail Square Cup” баҳсларида олтин медални қўлга киритган эди. Шу тариқа вакилимиз қисқа вақт ичида икки марта шоҳсупага кўтарилиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Маълумот учун, от спортининг конкур йўналиши Олимпия ўйинлари дастурига киритилган бўлиб, CSI5* даражасидаги стартлар мураккаблик ва техник талаблар жиҳатидан Олимпия ўйинлари йўналишларига тенглаштирилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА