English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳромжон Ғозиев Абу-Дабида ғалаба қозонди
10:06 / 2026-02-12

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида халқаро CSI5* тоифасидаги от спорти мусобақаларига старт берилди. Мазкур турнир жаҳон тақвимидаги энг муҳим ва юқори мақомга эга мусобақалардан бири бўлиб, унда дунёнинг етакчи чавандозлари иштирок этмоқда.

Турнир доирасида ўтказилган CSI2* “Al-Khail Square Cup” баҳсларида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев 130 см. баландликдаги тўсиқлардан ўт сакратишда биринчи ўринни эгаллади.  

Мазкур беллашувларда Германия, АҚШ, Италия, Бразилия, Греция ва бошқа қатор давлатлардан келган 60 нафардан ортиқ тажрибали чавандозлар иштирок этди. Абу-Дабидаги ушбу муваффақият мамлакатимизда от спортига қаратилаётган улкан эътибор ва олиб борилаётган тизимли ишлар натижасидир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА