Баҳрайн Бош вазири вафот этди
Баҳрайн ҳукумати 84 ёшли Бош вазир ва Қироллик оиласининг нуфузли аъзоси, Халифа бин Салмон Ол Халифа ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.
"Бош вазир Халифа бин Салмон Ол Халифа вафот этди", - деб ёзган ижтимоий тармоқ орқали подшоҳ маслаҳатчиси Набил Хамр.
Салмон Ол Халифа 1970 йили Бош вазир лавозимини эгаллаган, халқ орасида унинг обрўси подшоҳ билан, деярли, тенглашарди.
Ушбу ҳодиса муносабати билан қиролликда бир ҳафта мотам эълон қилинди.
ЎзА