"Баҳрайн-2025": Велоспортчимиз олтин медалга эга чиқди
Баҳрайнда давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўнинчи мусобақалар кунининг эрталабки дастурида иштирок этган велоспортчиларимиз муваффақиятга эришди.
75 километр масофада кечган гуруҳ пойгаси дастурида терма жамоамиз аъзоси 47 нафар иштирокчи орасида марра чизиғини 1:59:26 вақтда босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди.
Ушбу дастурда совринли ўринлар Қозоғистон ва Ҳонг Конг вакилларига насиб этди. 4-ўрин яна бир ўзбекистонлик велоспортчи Сабрина Алтинбековага тегишли бўлди.
Маҳоратли спортчимизнинг олтин медали эвазига терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги олтин медаллари сони 15 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг иккинчи қисмида бокс, футзал, гандбол, сузиш, оғир атлетика ва спорт курашлари мусобақаларида ҳамюртларимиз ўз омадларини синовдан ўтказишади.
Т.Рўзиев, ЎзА