Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Баҳрайн-2025": спортчиларимиз бугун 10 та спорт турида иштирок этади
13:45 / 2025-10-24

Баҳрайнда давом этаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг навбатдаги куни делегациясимиз аъзолари учун муваффақиятли ўтди.

Жумладан, енгил атлетиканинг 1500 метр масофага югуриш баҳсларида Назмина Раҳимжонова олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Муҳаммадазиз Носиров босқон улоқтиришда, Шаҳзодбек Холмуродов эса уч ҳалтаб сакрашда кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, 100 метрга тўсиқлар оша югуришда Шодиёна Раҳмонова бронза медаль билан тақдирланди. 

Мусобақанинг бокс беллашувларининг -75 кг. вазн тоифасида Диёрбек Муродиллоев БАА вакили Ҳоссам Муҳаммадни 5:0 ҳисобида таслим этди. ММА бўйича ўтказилган баҳсларда Камронбек Қодиров, Иброҳимжон Ботирв, Аваз Анваров, Абдулборий Абдуғофуров чорак финал баҳсларидани муваффақиятли ўтди.

Муайтайчиларимиз орасида Достон Абдувалиев, Асадбек Турдибоев, Жасмина Очилова, Миржалол Набиев илк жангларини ўз фойдасига ҳал этиб, кейинги босқичга йўл олди.

23 октябрь кунги баҳслар якунига кўра, Хитой делегацияси 7 та олтин, 10 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан карвон бошига айланган бўлса, 6 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаль жармарган Таиланд ва Ўзбекистон делегацияси 2-3 ўринларда бормоқда.

24 октябрь кунги баҳсларининг 10 та – енгил атлетика, бокс, футзал, ММА, муайтай, от спорти, триатлон, қўл тўпи, волейбол ва велоспорт спорт турлари бўйича баҳсларга киради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА