“Баҳрайн-2025”: Ўзбекистон делегацияси медаль жамғаришда иккинчи
Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида делегациясимиз ҳисобига яна бир бронза медаль қўшилди.
Ўйинларнинг ММА бўйича ўтказилган баҳсларида ҳамюртимиз Камронбек Қодиров вазни 65 килограммгача бўлган беллашувларда ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, бугун 24 октябрь куни Иброҳимжон Ботиров, Аваз Анваров, Абдулборий Абдуғофуров ярим финал баҳсларида иштирок этади.
Маълумот ўрнида: ҳозирда Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда. Хитой делегацияси 8 та олтин, 11 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан биринчи, таиландлик спортчилар 6 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза жамғариб кучли учликдан жой олган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА