“Баҳрайн-2025”: Гандболчи қизларимиз ўз гуруҳида ҳозирча учинчи ўринда
Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг гандбол баҳсларида Ўзбекистон қизлар терма жамоаси “А” гуруҳида иккинчи учрашувини ўтказди.
Афсуски, гандболчиларимиз мазкур турда Эронга 27:24 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Эрон иккинчи ғалабасига эришган ҳолда “А” гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. Терма жамоамиз эса биттадан ғалаба ва мағлубият эвазига учинчи ўриндан жой олди.

Бугун, кун давомида ушбу гуруҳдан жой олган Ҳиндистон – Қозоғистон ва Хитой – Таиланд терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон қизлар терма жамоамиз энди 24 октябрь куни хитойлик гандболчиларга қарши ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА