Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баҳрайн – 2025”: 10 нафар боксчимиз финал остонасида жанг қилади
10:23 / 2025-10-28

Баҳрайн мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 14 та олтин, 5 та кумуш ва 11 та бронзага етди.

Кечаги баҳсларда оғир атлетикачиларимиздан Муниса Одилова ҳамда Ҳаётбек Эрматов ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, Осиё ўйинларининг бокс бўйича чорак финал баҳслари якунланди ва унда терма жамоамизнинг қуйидаги аъзолари ярим финалга чиқди. 

Йигитлар:

-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-66 кг. Саидхўжа Садиллахўжаев
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султанбоев

Қизлар:

-50 кг. Назокат Мардонова
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-60 кг. Рушанабону Исоева
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева
-75 кг. Самира Турғунова

III Осиё ёшлар ўйинларининг бугунги дастурида Ўзбекистон делегацияси аъзолари бокс, велоспорт, футзал, гандбол, сузиш, оғир атлетика ва спорт курашлари бўйича баҳсларга киради.

Маълумот ўрнида: III Осиё ўйинларида Хитой делегацияси 42 та олтин, 33 та кумуш ва 14 та бронза медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилаётган бўлса, спортчиларимиз жами 30 та медаль билан иккинчи поғонада бормоқда. Таиланд вакиллари эса 13 олтин, 12 кумуш ва 6 бронза медаль тўплаб, кучли учликдан жой олган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА